Home Yangiliklar Гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдоси фош этилди

Гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдоси фош этилди

0

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар беришича, 2021 йил 13 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ Т ва ЭҚКБ ҳамда Оқдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Оқдарё тумани Пахтаобод маҳалласи Мевазор қишлоғида яшовчи, 1993 йилда туғилган М.Ш. 500 минг сўм эвазига 4 дона гугурт қутиларига қадоқланган 8,15 грамм миқдоридаги «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Previous article60 mln soʻmga yaqin pulni oʻzlashtirgan qassobga jinoyat ishi qoʻzgʻatildi
Next article«Ширин фириб»

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here