Home Yangiliklar Когон туманида гипс ишлаб чиқариш цехи газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди

Когон туманида гипс ишлаб чиқариш цехи газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.А.” МЧЖга қарашли гипс ишлаб чиқариш цехи газ тармоғига ноқонуний уланиб, табиий газдан фойдаланиб келганлиги натижасида “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти ҳудудий филиали манфаатларига 55,9 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий саҳифаси

Previous articleTibbiy niqobga giyohvandlik vositasini yashirgan fuqaro qoʻlga olindi
Next articleЎзбекистон ўзининг биринчи АЭСни қуришга тайёр – МАГАТЭ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here