Home Yangiliklar Янги Ўзбекистон университетига асос солинди

Янги Ўзбекистон университетига асос солинди

0

Президент Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни Янги Ўзбекистон университетида таълим жараёнини ташкил этишга оид тақдимот билан танишди.Университетда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Масалан, Кембриж университети қабул имтиҳонларини ўтказади. Массачусетс технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилади.

Университетда 5 та факультетлари бўлади:

👉 муҳандислик;
👉 табиий фанлар;
👉 бошқарув;
👉 агротехнологиялар;
👉 ахборот технологиялари

Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади. Кредит-модул тизими жорий этилиб, ўқиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Илк ўқув йили шу йил сентябрдан бошланади. Янги бино қурилгунча дарслар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бўш биноларида вақтинчалик ўтиб турилади.

Previous articleSamarqand – Istanbul – Samarqand yoʻnalishi boʻyicha parvozlar soni koʻpaymoqda!
Next articleАфғонистонда зилзила содир бўлди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here