Home Yangiliklar Олимлар жазирама шароитда йирик шаҳарларни совитишнинг энг осон йўлини топди

Олимлар жазирама шароитда йирик шаҳарларни совитишнинг энг осон йўлини топди

0

АҚШнинг Питтсбург университети олимлари жазирама шароитда катта шаҳарларни совитишнинг энг осон йўлини топди. Бу ҳақда «Nature Communications»га асосланиб, «МИР24» хабар берди.

Олимларнинг сўзларига кўра, шаҳарларда ҳаво ҳарорати, одатда, қишлоқ жойларига қараганда 2 дан 4 даражагача юқори бўлади. Тадқиқот давомида топилган йўл эса нафақат осон, балки энг арзон усул ҳисобланади.

«Олимлар тилида ‘шаҳар иссиқлик ороли эффектиʼ деб номланувчи ҳолат пиёдалар йўлаклари, турар жой бинолари табиий сиртларга қараганда анча кўп иссиқликни ўзига сингдириши туфайли юзага келади. Бу эса ўз навбатида, аҳолининг кондиционерлар сотиб олишига, шунингдек, кўчаларда салқин ҳаво ҳосил қилиш учун кўп миқдорда сув ишлатишига олиб келмоқда», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, юқори ҳарорат қўшимча хавф туғдирмаслиги учун олимлар уйларнинг деворлари, томлари ва асфальтни махсус плёнка ёки оҳак билан қоплашни таклиф қилган бўлиб, бу шаҳар инфратузилмасини ҳаддан ташқари иссиқликдан ҳимоя қилади.

Маълумотларга кўра, Лос-Анжелеснинг асосий кўчаларида аллақачон қуёш нурини қайтарувчи қопламалардан фойдаланилмоқда, аммо глобал миқёсда бу технология жуда қимматга тушиши мумкин. Шу боис муҳандислар ушбу ҳолатда қопламани фақат шамолнинг асосий йўналишидан юқори бўлган сиртларга суришни таклиф қилишмоқда. Бунда совуқ юзалар иссиқ ҳавони совитиб, шаҳарнинг бошқа қопланмаган қисмига тарқалади ва уни татбиқ этмоқчи бўлган ҳукуматлар учун арзон тушади.

Аввалроқ россиялик олимлар тушни қайта тиклай оладиган қурилма ишлаб чиққани маълум қилинган. Шунингдек, қон таркибида алкоголь миқдорини аниқловчи қурилма ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берилганди.

Previous articleNamangan viloyati IIB JQB xodimlari tomonidan oʻgʻirlik jinoyati fosh etildi
Next articleДўкондан ўғрилик содир этганликда гумонланувчилар қўлга олиндилар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here