Home Yangiliklar Томорқаси ва ёнидан гиёҳванд модда топилди

Томорқаси ва ёнидан гиёҳванд модда топилди

0
A large number of cannabis flowers the hands of a man

Денов туманида 2021 йилнинг 18 май куни соат 14.20 ларда, туман бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Даштичинор” маҳалласида яшовчи, Б.Меликнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, томорқасидан 1 туп, “наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган, бундан ташқари Б.Маликнинг ёнидан соф вазни 4.64 грамм бўлган “марихуанна” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 25 май куни Б.Маликка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

 

 

 

 

Previous articleJSST: dunyoda koronavirus infeksiyasini yuqtirganlar soni 178 503 nafardan oshdi
Next articleТадбиркорни 1.5 миллиардга «УХЛАТИШДИ»ми?

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here