Home Yangiliklar Бухорода қўлбола усулда тайёрланган ёғни сотмоқчи бўлган 53 ёшли эркак ушланди

Бухорода қўлбола усулда тайёрланган ёғни сотмоқчи бўлган 53 ёшли эркак ушланди

0

Бухоро вилояти Когон шаҳрида қўлбола усулда тайёрланган ёғни 3,5 миллион сўмга сотмоқчи бўлган 53 ёшли эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Бухородаги мухбири хабар берди.


Маълум бўлишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Когон шаҳар «Соҳибкор деҳқон бозори» МЧЖ автотураргоҳида Адолат маҳалласида яшовчи 53 ёшли З.Ҳ. исмли эркак бошқа бир фуқарога қўлбола усулда чигитдан олинган ёғнинг ҳар бир литрини 30 000 сўмдан сотишга келишиб, 120 литр ёғни 3 550 000 сўмга сотаётгани аниқланган.

Таъкидланишича, З.Ҳ.дан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган 120 литр жувоз ёғи санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хулосасига кўра инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ҳамда истеъмолга яроқсиз экани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Bugun.uz расмий саҳифаси

Previous articleFargʻonada 4 egizak dunyoga keldi
Next articleҚабул жараёнига тайёргарлик қандай бўлмоқда?

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here