Home Shou-biznes Бош прокурор Н. Йўлдошев, Олий суд раиси К. Комилов ва Адлия вазири...

Бош прокурор Н. Йўлдошев, Олий суд раиси К. Комилов ва Адлия вазири Р. Давлетовлар Термиз Давлат университети талабалари билан учрашув бўлиб ўтди

0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, Олий суд раиси Козимжон Комилов ва Адлия вазири Русланбек Давлетовлар Термиз Давлат университетининг ҳуқуқшунослик йўналишида таълим олаётган талабалари билан учрашишди.

Тадбирда Бош прокурор ёшларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан муборакбод этиб, Ўзбекистон прокуратураси органлари тарихи, тизими ва ходимларни хизматга қабул қилиш тартиб-таомиллари, прокурор ваколат муддатлари, Департамент ва МИБ фаолияти билан боғлиқ саволларга батафсил жавоб бериб, ёшларнинг таклифларини тинглади.

Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган суҳбат давомида Бош прокурор бўлажак ҳуқуқшуносларни мукаммал билим олишга ва ҳар доим адолатли бўлишга чорлади.

Previous articlePrezident Sheroboddagi agrosanoat korxonalarini ko’zdan kechirdi
Next articleБолалар куни диний байрам(ми?)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here