Home Shou-biznes Ўзбекистон давлат кадастрлари масалалари бўйича хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантиради

Ўзбекистон давлат кадастрлари масалалари бўйича хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантиради

0

Kadastr agentligi to'g'risidagi nizom tasdiqlandi

Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти  ташаббуси билан “Давлат кадастри тизимини такомиллаштиришда илм-фан ва инновацион ютуқларини амалиётга жорий этишнинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Анжуманда Россия, Туркия, Озарбайжон , Белоруссия, Мўғулистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон давлат кадастри тузилмалари мутахассислари ва вакиллари иштирок этди.

Конференцияда мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш орқали кадастр тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

“Сув кадастри бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришни ва судан фойдаланишда рақамли технологияларни тадбиқ этишни замоннинг ўзи тақозо қилаяпти дейди”. СамДАҚИ тадқиқотчиси Лазизбек Ибрагимов.             Кадастр соҳасида ўқитишнинг муаммолари, ечимлари ва истиқболлари, қишлоқ хўжалиги ерларини кадастр баҳолашнинг замонавий усуллари, давлат шаҳар кадастри геоахборот тизими имкониятлари ҳақида маърузалар тингланди.

“Конференциянинг асосий мақсади-ер ресурслари, давлат кадастри ва Геоинформатика соҳасида ишлайдиган олимларни фанлараро тадқиқотларга йўналтириш, шунингдек, халқаро ҳамжамиятда давлат кадастрлари соҳасида профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг иштирокини кенгайтириш, халқаро илмий алмашувларни мустаҳкамлашдан иборат. Олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари илм-фан ва инновацион ишланмаларни тармоққа жорий этишдан иборат ” – деди Самарқанд архитектура-қурилиш институти ректори вазифасини вақтинча бажарувчи Эркин Исаков.

Мамлакатимизда илм-фан ва инновацион ютуқларсиз ер ажратиш ва давлат кадастрлари соҳасида бир неча йиллар мобайнида тизимли муаммолар тўпланиб қолгани  барчангизга маълум эди.  Шу боис жорий йил 2021 йилнинг 7 сентябрда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6061-сонли Президент фармони қабул қилинди. Ушбу ҳужжатда соҳани илғор тажриба асосида ислоҳ қилиш, янгича бошқарув тизимини жорий этиш, ернинг ҳисобини тўлиқ юритиш ва рақамлаштириш бўйича комлекс вазифалар белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди. Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш вазифаси мазкур агентликка, ерлардан самарали фойдаланишни таъминлаш ва назорат қилиш функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди деди-«Ўъздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳалаш институти бош директори Руҳиддин Тўраев.

Манба: “Bright Uzbekistan” расмий сайти

Previous articleGruziyadan ham xushxabar! Para pauerliftingchimiz Jahon kubogida oltin medalga sazovor bo‘ldi
Next article“Raiffeisen Research” ўз таҳлилий ҳисоботида Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг “Польша”си сифатида эътироф этди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here