Home Shou-biznes Косонда футбол бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилди

Косонда футбол бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилди

0
Қашқадарё вилояти Косон туманида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, аҳоли, хусусан ёшларни соғлом турмуш тарзига фаол жалб қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остида тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар ўртасида «Туман ҳокими кубоги» мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада жамоалар учта ҳудудга бўлинган ҳолда баҳсларга киришди ва якунда ўз ҳудудларида ғолибликни қўлга киритган «Дўстлик», «Пудина» ҳамда «Нартибаланд» маҳаллаларининг футболсевар ёшлари финал босқичига етиб келишди.

Қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган финал босқичи натижаларига кўра, «Дўстлик» маҳалласи ёшлари 3-ўринни банд этишган бўлса, 2-ўринга «Пудина» маҳалласи ёшлари лойиқ кўрилди. Барча рақибларидан устун эканлигини намойиш этган «Нартибаланд» маҳалласи ёшларидан ташкил топган жамоа эса якунда 1-ўрин ҳамда Косон тумани ҳокими кубогини қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар Косон тумани ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари томонидан тақдирланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги

Previous articleTabiatga zarar yetkazganlik haqida xabar bergan shaxslarga pul mukofoti beriladi
Next articleСергелидаги уйда содир бўлган ёнғин бўйича қўшимча маълумот берилди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here