Шу кунларда Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича навбатдаги Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Бугун аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Рўза Қўзиева терма жамоамиз ҳисобига илк олтин медални ёздириб қўйди. Маҳоратли спортчимиз ўз вазн тоифасида қозоғистонлик Валерия Смирнова ҳамда туркиялик Байдар Ясеминга қарши кураш олиб борди ва 110 кг тошни бўйсундирган ҳолда 1-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, 23 майга қадар давом этадиган Жаҳон кубоги беллашувларида эркаклар ўртасида -88 кг вазн тоифасида Фарҳод Умрзоқов ҳамда -107 кг вазн тоифасида Нуриддин Давлатовлар ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги