Home Shou-biznes Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимида ташкил этилган ҳудудий бошқармалар ва инновацион ҳудудлар фаолияти

Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимида ташкил этилган ҳудудий бошқармалар ва инновацион ҳудудлар фаолияти

0

“Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимида ташкил этилган ҳудудий бошқармалар ва инновацион ҳудудлар фаолияти ” мавзусида брифинг бўлиб ўтди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова томонидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг бугунги брифинги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятларининг биттадан туманида ташкил этилаётган Инновацион ҳудудлар мавзусида бирифинг бўлиб ўтди.

Брифингда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бошқармалар бошлиғи лавозимига номзодлар билан суҳбатлар ўтказилиб, улар тайинландилар ва бошқармалар ўз фаолиятини бошлади. Ҳудудий бошқармалар бошлиғи лавозимига тайинлаган ходимларнинг аксарияти хорижда таълим олган, бир нечта тилларни биладиган кадрлар бўлиб, улар Россия, Хитой, Малайзия, Жанубий Корея каби давлатларнинг нуфузли университетларини битирган мутахассислардир.

Таъкидлаш жоизки, Республикада 126 та олий таълим муассасаларида 72 та тижоратлаштириш бўлимлари ва 62 та инновацион тузилмалар ҳамда 106 та илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар фаолият юритмоқда. Тошкент шаҳрида 40 дан зиёд олий таълим муассасалари, 90 тадан ортиқ илмий-тадқиқот марказлари ва 60 дан зиёд олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимига эга ташкилотлар фаолият юритмоқда бироқ ҳудудларда бу кўрсаткичлар бир неча баравар пастдир. Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳудудларда илмий фаолиятга оид давлат дастурларини шакллантириш, тасдиқлаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш; илмий даражали кадрларни тайёрлаш тизимини мувофиқлаштиради. Ҳудудлардаги ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этиш билан бир қаторда, уларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда маҳаллий инвесторни жалб этади. Шунингдек ҳудудий бошқармалар жойлардаги ишлаб чиқариш тармоқларининг илмий ишланма ва инновацияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаб, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлайди. Янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, стартап лойиҳаларини амалга оширилишини мувофиқлаштиради.

Бундан ташқари, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг биттадан тумани инновацион ҳудудга айлантирилмоқда. Булар Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус тумани, Андижон вилоятининг Марҳамат тумани, Бухоро вилоятининг Ромитан тумани, Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани, Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани, Навоий вилоятининг Кармана тумани, Наманган вилоятининг Чуст тумани, Самарқанд вилоятининг Ургут тумани, Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани, Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани, Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани, Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани, Хоразм вилоятининг Гурлан тумани.

Ҳозирда вазирлик ва юқорида санаб ўтилган туманлар билан биргаликда мана шу туманларни инновацион ривожланаётган ҳудудларга айлантириш бўйича 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Намуна тариқасида Наманган вилояти Чуст тумани ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди. Чуст туманида янги ҳудудий инновацион инфратузилмалар яратиш ва инновацион тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Яшнобод» инновация технопарки резидентларини экстерриториал тамойил асосида Чуст тумани ҳудудида жойлаштирилди. Бу Чуст туманида илғор технологиялар, илмга асосланган тадбиркорлик ривожига истиқболли инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмак беради.

Хўш, туманларда ташкил этилаётган инновацион ҳудудларда қандай ишлар бажарилади? Бу саволга дейлик, мана шу Чуст туманида амалга оширилаётган ишлар мисолида жавоб берадиган бўлсак, айнан шу бугун «Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси доирасида Чуст туманидаги 20 сотихдан ер ажратилган 2135 нафар ёшлардан 200 нафарига танлов асосида пул маблағлари топширилмоқда. Бу маблағлар такрор экин экиш учун уруғлик ва ўғитлар харид қилинишига сарфланиши назарда тутилган.

Чуст туманида биотехнологик усулда олинган юқори ҳосилдор ва эртапишар «Порлоқ» ғўза навларини 4,0 минг гектар экин майдонига жойлаштирилади. Олинган пахта толаси қайта ишлаб, Чуст туманидаги “Chust textile” корхонасида тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бу келгусида экспортга йўналтирилган «Порлоқ Чуст» миллий брендини яратишга хизмат қилади.

Туманда хориждан импорт қилинадиган озуқа қўшимчалари ўрнига маҳаллий пробиотик бактериялар асосида озуқа қўшимчаси ва озуқа турларини ишлаб чиқариш технологияси жорий этилади.

Чуст шаҳрини Wi-Fi Hotspot дастури асосида бепул интернет билан таъминлаш лойиҳаси амалга оширилади. Чуст тумани ҳудудида 10 та «Ақлли бекат», 20 та қишлоқ мактабларида инновацион кутубхона ташкил этилади.

Чуст туманида 1200 та касалга хизмат кўрсатадиган онкологик касалликларни диагноз қилиш бўйича инновацион скрининг хизмати фаолиятини йўлга қўйилади. Мазкур хизмат вазирлигимиз ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида акселератордан ўтган наманганлик ёш олиманинг стартап лойиҳасидир.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан биргаликда ҳудудий тадбиркорлик субъектлари томонидан инновацион қурилиш материаллари, масалан, керамогранит, металлогранит ва қурилиш ойнаси ишлаб чиқарилиши кенгайтирилади.

Наманган вилоятининг олимлари томонидан яратилган қатор ишланмаларни тижоратлаштириш учун жами 6 млрд. сўмга яқин маблағ ажратилади.

Жорий йилда Чуст туманни инновацион ҳудудга айлантириш бўйича Чуст тажрибаси юқорида айтилган 12 та туманда татбиқ этилади. Ҳозирда мана шу 13 та туманга иновацион ривожланиш вазирлигининг 13 нафар  тажрибали масъул ходимлари тумани ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ўринбосарлари сифатида узоқ муддатли сафарларга жўнатилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги

материали асосида Г. Зулхайдарова тайёрлади

Previous articleDavlat byudjetiga 1.4 mlrd so‘m undirildi
Next articleҲиндистонда яна бир хавфли касаллик аниқланди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here