Home Shou-biznes Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи АИ-95 бензинини ишлаб чиқаришни бошлади

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи АИ-95 бензинини ишлаб чиқаришни бошлади

0

2021 йил 19 май куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи АИ-95 русумли автомобиль бензинининг янги партиясининг биржа савдосини бошлади.

Ушбу маркадаги бензин ички ёниш двигателларида фойдаланилади. Двигателнинг узлуксиз ишлаши учун замонавий АИ-95 ёқилғиси маълум хусусиятларга кўра фарқ қилиши керак. АИ-95 ёқилғиси яхшиланган хусусиятларга эга.

Ушбу маркадаги бензиннинг янги формуласида мутахассислар томонидан иш режимидан ва атроф-муҳит ҳароратидан қатъи назар, двигателларнинг нормал ишлашини таъминлайдиган олтингугурт миқдори жуда паст бўлган гидрататалитик жараёнларнинг юқори сифатли таркибидан фойдаланилган.
Ушбу маҳсулот яқинда заводда ташкил этилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ томонидан ўзлаштирилган.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Манба: “Bright Uzbekistan” расмий сайти

Previous articlePrezident talabiga ko‘ra, bosh mutaxassislar uchun malaka oshirish kurslari tashkil etildi
Next articleСамарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here