Home Shou-biznes АҚШ ва Россия ишончли муносабатлар ўрнатишга ҳаракат бошлади

АҚШ ва Россия ишончли муносабатлар ўрнатишга ҳаракат бошлади

0

Flags of Usa and Russia Stock Footage Video (100% Royalty-free) 3394910 |  Shutterstock

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Россия ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Сергей Лавров билан 19 май куни кечқурун Рейкьявикда, Арктика кенгаши йиғилишидан кейин учрашади. “Бу ҳақда давлат департаментининг расмий вакили Нед Прайс маълум қилди”, дейилади “Bloomberg” хабарида.

“Икки томонлама учрашув Арктика кенгашининг якуний тадбири ўтказилганидан сўнг бўлади ва шунда бизнинг Москва билан барқарор ҳамда ишончли муносабатлар ўрнатиш бўйича таклифимизни текшириб олиш имкони туғилади”, деди Прайс.

Бу Блинкеннинг мазкур лавозимда Россия ташқи ишлар вазири билан илк учрашуви бўлади.

Манба: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.

Previous article19 may – Kubik-Rubikning tug‘ilgan kuni
Next articleЎзбекистон Президенти томонидан таклиф этилган резолюция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан маъқулланди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here