Home Shou-biznes МИБ энергия ундируви билан шуғулланмайди, бироқ суд қарори билан ҳар қандай қарздорликни...

МИБ энергия ундируви билан шуғулланмайди, бироқ суд қарори билан ҳар қандай қарздорликни ундириши мумкин

0

Сўнгги вақтларда Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш сезиларли даражада тезлашмоқда. Ўз навбатида, йилдан йилга мамлакатда электр энергиясига бўлган эҳтиёж ортмоқда.
Электр энергия замонавий шароитда иқтисодий ўсишга таъсир этувчи муҳим омил саналганлиги боис, айни вақтда бу масалага давлатимиз томонидан катта эътибор берилмоқда.
Маълумки, электрсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш жуда қийин. Айниқса, янги шаҳар мақомини олган Навоий вилояти, Ғозғон шаҳрида бу эҳтиёжга талаб кундан-кунга ортаётган бир пайтда, Бюронинг Ғозғон шаҳар бўлими ходимлари томонидан суд қарори асосида электрдан муддати ўтган дебитор қарздорликларни ундиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 10.12.2020 йилдаги ижро ҳужжатларига кўра “Мармар ота” МЧЖдан 45,5 млн. сўм, “Шомурод-ота” МЧЖдан 30,1 млн. сўм қарздорликларни ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилган ва қарз пуллари ўз вақтида ундирилган.
Шу каби, жорий йилнинг 4 ойида жами 200 млн. сўмга яқин қарздорлик таъминотчи корхона фойдасига ундириб берилган.
Хулоса шуки, бу тоифадаги ҳужжатлар ижросини таъминлашда таъминотчига моддий жиҳатдан кўмак бермасдан туриб кўзланган мақсадга, яъни жойларда амалга оширилаётган дастур ва лойиҳалар самарадорлигига эришиш мушкул эканлигини барчага тушунтиришдан иборат.

Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ
хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов

Previous articleErdo‘g‘on Baydenni Isroilga qurol sotgani uchun tanqid qildi
Next articleСамарқанддаги ЙПХ чорраҳаси яқинида юк машинаси ағдарилиб кетди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here