Home Shou-biznes АОКА анжуманлар залида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида...

АОКА анжуманлар залида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида махсус брифинг бўлиб ўтди

0

АОКА анжуманлар залида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида махсус брифинг бўлиб ўтди.

Брифинг давомида Pеспубликадаги айрим вилоятларда кучли ёмғир оқибатида юз берган сел тошқинлари ва кўрилаётган тезкор чоралар тўғрисида ахборот бериб ўтди.

2021 йил 6-7 май кунлари Андижон, Наманган ва Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари кузатилган.

Тошқин натижасида Андижон вилояти “Қирғиз” канали орқали оқиб келган сел оқимлари Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа туманидаги кўчалар орқали 278 та аҳоли хонадонларига кирган.

Афсуски, фавқулодда вазият натижасида икки нафар вояга етмаган фуқаро ҳалок бўлган.

 Шунингдек, Наманган вилоятининг Поп, Косонсой ва Чуст туманларида ёққан кучли ёмғир сабабли Поп тумани “Водий” МФЙ ҳудудида сел оқимлари кузатилиб, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи 4П-125 “Наманган-Тошкент” автомобилъ йўлининг 15-16 км.да йўл ёқасининг ювилиши, “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўлининг 103-106 км.да темир йўл тармоғининг тахминан 3 метр қисмида тупроқ массасининг ювилиши рўй берган. Шу билан бирга, “Янгиобод” ва “Водий” МФЙдаги 25 та аҳоли томорқасига ҳам ёмғир сувлари кирган. Ҳозирда, автомобиль ва темир йўлларининг зарар кўрган қисмида авария-тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Қумқўрғон туманларида ёққан кучли ёмғир оқибатида ҳосил бўлган сел оқимлари Шеробод туманидаги “Қорабоғ” ҚФЙ ва “Учёғоч”, “Гулистон”, “Ғўржак-2” МФЙдаги 16 та, Қумқўрғон тумани “Азларсой”, “Боғаро” ва “Елобод” МФЙдаги 340 та аҳоли хонадони ва томорқасига кирган. Айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида махсус техникалар ёрдамида аҳоли яшаш хонадонларидан ёмғир сувлари чиқариб ташланган.

Жумладан, дарё, сой, ариқ ва каналлар ўзанларини тозалаш ҳамда қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича жойларда 70 та (йил давомида режа бўйича 165 та) амалий махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилган. Ушбу тадбирларга 1 078 та техника, 4 752 нафар шахсий таркиб жалб этилиб, ўқув-машқлари давомида 41 924 м3 тупроқ ишлари,
30 360 м3 қум-шағал, 4 207 м3 бетон, 37 217 п/м ўзан тозалаш ва бошқа ишлар амалга оширилган.

Ҳулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, табиий жараёнлар билан боғлиқ ҳолда кечиши, доимий ҳушёрлик ва огоҳликни талаб қилади.

Previous articleAKT rivojlantirish vazirligi tomonidan amalga oshirilgan keng ko‘lamli islohotlar
Next articleTaftish.uz танқиди ўз самарасини берди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here