Home Shou-biznes Бухоро вилояти ҳудудида “Обод қишлоқ ва обод маҳалла” дастури ижроси ўрганилди

Бухоро вилояти ҳудудида “Обод қишлоқ ва обод маҳалла” дастури ижроси ўрганилди

0

Ўзбекистон Республика Транспорт прокурори вазифасини бажарувчи Маъруфхон Ходжаев Бухоро ҳудудида ички йўлларни қуриш ва таьмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан ички йўлларни қуриш ва таьмирлаш параметрига кўра, жами 655,7 км. йўл таьмирланиши белгиланган.

Ушбу дастурга мувофиқ, шу жумладан, “Обод қишлоқ” дастури бўйича Бухоро вилоятида 167,8 км ички йўл таьмирланиши қайд этилган.

Шундан, асфальтлаштириш 60,4 км., қум шағал аралашмасини ётқизиш 107,4 км., ташкил қилган.

Ташриф давомида Когон тумани Тун-ироқ МФЙ Элож қишлоғининг 3,1 км., йўлини асфальтлаштириш ва шағаллаштириш ишлари билан яқиндан танишиб чиқилиб таклиф ва мулохазалар бериб ўтилди.

Previous articleIchimlik suv va kanalizatsiya xizmatlaridan samarasiz foydalanishning oldi olinadi
Next articleBuxoro viloyati hududida “Obod qishloq va obod mahalla” dasturi ijrosi o‘rganildi

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here