Home Shou-biznes Аброр Мухтор Алийнинг маърузалари бўйича аҳолига огоҳлантириш берилди

Аброр Мухтор Алийнинг маърузалари бўйича аҳолига огоҳлантириш берилди

0

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Аброр Мухтор Алийнинг “аёллар урадиган эркакларни ёқтириши” ҳақидаги маърузаси тарқалган эди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги  Ислом цивилизацияси маркази Матбуот хизмати ҳолат юзасидан огоҳлантириш берди.

Унда Ўзбекистондаги  Ислом  цивилизацияси маркази Матбуот хизматида ўриндошлик асосида фаолият юритувчи Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов)нинг ижтимоий тармоқларда тарқалган чиқишларини муаллифнинг шахсий қарашлари сифатида қабул қилиниши сўралган.

“Техник нуқтаи назардан экспертизага муҳтож ва кўринишидан баёнотнинг бир қисми бўлган чиқишда айтилган фикрлар ҳам диний, ҳам дунёвий томондан кескин танқидга лойиқ”, дейилади хабарда.

Матбуот хизматига маълум қилинишича, Аброр Мухтор Алий ўз чиқишига изоҳ берган ва аёллардан узр сўраган. Унга бундан буён чиқишлари мавзусига ва мазмунига алоҳида эътибор бериш тавсия қилинган.

Previous articleДТМ ўтган йилги тест синовлари учун қанча маблағ сарфлаган?
Next articleХоразмда кейинги уч йилда банк ходимлари томонидан 15 жиноят содир этилган

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here