Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия маслаҳатчиси Улуғбек Аслонович Хамдамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
У.Хамдамов тайинловга қадар Фарғона вилояти Қўқон шаҳар прокурори лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 90 минг АҚШ доллари олаётганда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинганидан сўнг, вилоят прокурори Маҳмуд Истамов ишдан олинганди.